Жахон уруши давомида ўлкада иқтисодий ахвол ёмонлаша борди. Ўлканинг махаллий ахолиси ҳам сиёсий кураш жабхасига ортилди. Жадидлар пайдо булиб келаётган миллий-демократик кучларнинг етакчиси булиб майдонга чиқдилар. Улар демократик инқилобга катта умидлар боғлаб, унинг ғояларини амалга оширишга харакат килиш б-н биргаликда миллий бирликни мустахкамлашга киришдилар. 1917 йил 19 мартда Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигида «Шўрои ислом» ташкилоти тузилди. 14 мартда бўлиб ўтган йиғилишда «Шўрои ислом»нинг 5 кишидан иборат раёсати тузилди. Унинг хайъатига Мунавварқоридан ташқари Абдурауф Фитрат, Убайдулла Хўжаев ва бош. кирди. "Шўрои ислом"нинг асосий мақсади Туркистон мусулмонларини бирлаштиришга доир ишни авж олдириш, Таъсис мажлисига тайёргарлик кўриш, Туркистонга миллий-диний мухторият бердириш, шахсий мулк эгалигини сақлаб қолиш ва х.к.дан иборат эди. Тезда ўлканинг бошқа жойларида хам “Шўрои ислом”нинг шўъбалари тузилди. 1917 й. июнь ойида ”Шўрои ислом”нинг бир гурухи (кўпроқ, рухонийлар) бу ташкилотдан ажраб чиқиб, ўзининг «Шўрои уламо» ташкилотини тузди, 1917 й. март — апр. ойларида Тошкент, Самарканд, Фарғона ва бош. шахарларда мусулмон мехнаткашлари касаба уюшмалари тузилди. Шу тарзда миллий демократия тобора ўсиб борди. Махаллий ташкилотлар прогрессив ғояларни, ўлка мустақиллиги истиқболини ёқлаб чиқдилар.
1917 и. 16 апр.да Тошкентда «Шўрой ислом» ташаббуси б-н Бутунтуркистон мусулмонлари I қурултойи бўлиб утди. Қурултой Россияда Федератив демократик республика таъсис этиш, барча халқларга, жумладан Туркистон халқларига хам миллий мухторият бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Қурултойда Туркистон ўлкаси мусулмонлари совети (Ўлкамуссовет) тузилди. Шундай қилиб 1917 й. 1 (14) ноябрга қадар ўлкадаги сиёсий вазиятни 3 та асосий куч белгилади. Булар: Муваққат хукуматнинг Туркистон қўмитаси бўлган Ўлкамуссовет Ўлка ишчи ва солдат депутатлари етакчилик қилган. Ўлкамуссовет Муваққат хукуматни Қўллаб - қувватлашни давом этсада Ишчи солдат депутатлари Советидаги большевиклар фаолиятига қарши турдию Лекин Россиядаги 25 октюбр (7 ноябр) инқилобий тўнтариш Туркистондаги сиёсий вазиятни большевиклар фойдасига ҳал бўлишига олиб келди.