Форма входа

Поиск

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика





Пятница, 19.04.2024, 11:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Илму маърифат сари - Жадидлар форуми


[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Ғоя ва мақсадлари » Илму маърифат сари
Илму маърифат сари
jadidДата: Пятница, 03.08.2007, 20:35 | Сообщение # 1
Admin
Группа: Администраторы
Сообщений: 5
Репутация: 0
Статус: Offline
Ассаламу алайкум азиз биродарлар!

Ватанпарвар жадидларнинг асосий максадларидан биринчиси миллий истиклол булса, иккинчиси миллий тараккиёт булган. Зеро, Мунаввар кори, Фитрат, Чулпон сингари эрксевар жадидларнинг айтганидек, "оёгида хатто олтин кишан билан яшовчи халк хам муте халкдир". Шунинг учун, жадидлар авваламбор уз олдиларига мудрок халкни уйготиш, улар калбига истиклол орзусини пайвандлаш вазифасини кўйдилар. Аслида, халкнинг ўзи хам хосилдор ерларнинг мусатамлакачилар томонидан тортиб олингани, Ўзбекистонга кўплаб руслар, казаклар, дашнокларнинг кўчириб келтирилгани, миллий бойликларнинг талон – тарож этилгани, зулмнинг эса хаддан ташкари ошганини кўра бошлаган эди. Натижада 1892 йили Тошкентда, 1898 йили Анидижонда халк озодлик харакатлари бўлиб ўтди. Бундай катта – кичик харакатлар шафкатсизлик билан бостирилди; канчадан-канча бегунох кишиларнинг ёстиги куриди. Чоризм шу тарзда халкни муте оммага айлантириб борди ва халк гафлат уйкусига кетди.

Собик совет маданий сиёсати жадидчиликни коралаб, унинг намоёндалари устига тухмат тошларини ёгдириб келди. Холбуки, улар зулматли даврни ўзларининг маърифатпарварлик фаолиятлари ва миллий тараккиёт гоялари билан ёритиб, халкни гафлат ва жахолат огушидан уйготмокчи ва охир – окибатда мустамлакачилик кишанларини парчалаб ташламокчи эдилар. Улар шу максадда янги мактаблар очдилар, газета ва журналлар нашр этдилар, театр труппаларини ташкил этиб, янги гоялар билан йўгрилган адабиётни яратдилар. Бу улуг харакат намоёндаларининг фаолияти туфайли ХХ аср адабиётининг илк даври тарихга миллий уйгониш даври сифатида кирди.

Эски таълим тизимини замонавий таълим тарбия тизими билан ислох килиш, диннинг узи эмас, балки ундаги хурофот ва бидъатга карши курашиш, тараккиёт учун туганок булган салбий ходисаларни элга тушунтириш жадидларнинг маърифат сохасидаги карашлари асосини ташкил этди.
Жадидлар жамиятни синфларга булмадилар. Улар ким булишидан катъий назар, миллат равнакига ёрдам бериши зарур, хурофот ва бидъатга карши курашмоги керак, Ватан равнакини Олий бахт деб англамоги шарт, деган фикрларни илгари сурдилар. Айникса, Бехбудий бу фикрларни кенг таргиб этди.

 
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Ғоя ва мақсадлари » Илму маърифат сари
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:


Copyright MyCorp © 2024