Форма входа

Поиск

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика





Четверг, 18.04.2024, 13:01
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Ismoilbek Gaspirali - Жадидлар форуми


[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Харакат фаоллари » Ismoilbek Gaspirali ((jadidchilik harakati asoschisi))
Ismoilbek Gaspirali
SaidnosirДата: Понедельник, 30.07.2007, 14:02 | Сообщение # 1
Генералиссимус
Группа: Администраторы
Сообщений: 19
Репутация: 0
Статус: Offline
Bu bo'limda jadidchilik harakati asoschisi Ismoilbek Gaspiralining hayoti, tarjimai holi, qilgan ishlari haqida bilganlarimizni o'rtoqlashaylik.
 
jadidДата: Четверг, 02.08.2007, 12:09 | Сообщение # 2
Admin
Группа: Администраторы
Сообщений: 5
Репутация: 0
Статус: Offline
Биласизми, интернетда Бу кишининг хаётларига бағишланган материаллар кўп экан. Кеча Гаспиралининг турк тилидаги шахсий сайтларига дуч келдим www.ismailgaspirali.org ва бундан ташқари бир неча китоблар турк тилида, рус тилида ёзилган экан...

Туркистон жадидларидан фарқли равишда Исмоил Гаспирали Россия хукуматига қарши эмас эди, балки бу қудратли давлат билан биргаликда ривожланишни таклиф этган... Туркистон жадидлари эса Россияга қарам бўлиб яшашга қарши бўлганлар. Умуман Туркистон жадидларини 3 гурухга бўлиш мумкин: биринчилари Россия хукуматига қаршилар шунинг учун Туркистондан қочиб хоржда яшадилар, иккинчилари хам Россияга қарши шунинг учун улар зўравонларга қарши Миллий Озодлик Харакатларида қатнашдилар, учинчилари хам мустамлакага қарши аммо русларнинг илм-фан ютуқларидан фойдаланиш тарафдорлари, яъни улар либерал дейиш мумкин...

Исмоил бей Гаспирали Россиядаги туркий халқлар учун чоп этган газетаси "Таржимон" хам рус ва турк тилларида чоп этилган эди... "Таржимон" биринчи турк тилидаги газета бўлгани учун жуда тез тарқалган: аввалида 200-300 кейинчалик эса 12 - 20000 нусхада чоп этилган... Газета чиқарган дейиш осон, лекин Исмоил Гаспирали учун хаётининг мазмунига айланган газетани оёққа турғазиш осон бўлмаган. Бу газета хатто уни биринчи хотини билан ажрашишига сабабчи бўлган...

Гаспиралининг фикрлари, ғоялари унинг "Мусулмонларнинг бахт макони" номли қисқагина бир мақоласида ёритилган...

 
SaidnosirДата: Вторник, 08.04.2008, 15:28 | Сообщение # 3
Генералиссимус
Группа: Администраторы
Сообщений: 19
Репутация: 0
Статус: Offline
Ismoilbek Gaspirali haqida ajoyib maqola chiqibdi, o'qib ko'ringlar:

ИСМОИЛБЕК ГАСПРИНСКИЙ (1851 - 1914)

...Ҳозирги мадрасалар илмхона эмас, қорихона. Мақсад ҳам, усул ҳам қорилик, кўр қорилик. Унинг зах ҳужраларида 15-20 йилда олинадиган билимни замонавий ўқув юртларида 3-4 йилда эгаллаш мумкин. Инсоннинг умри шу қадар қадрсизми?
Муқаддима

Бу ном юз йил муқаддам туркий дунёдаги энг машҳур ном эди. Уни Қашқардан Лондонгача, Санкт-Петербургдан Бомбейгача билар эдилар. У чиқарган “Таржимон” газетасининг 1908 йилдаги 25 йиллик тўйида Хитойнинг “Таранча”сидан табрик телеграммаси келган. 1911 йилда унинг “Хўжаи сибён” (“Болалар муаллими”) китоби Бомбейда босилди. Муаллифни Ҳиндистонга таклиф этадилар. Бир йил олдин эса Франциянинг энг эътиборли журналларидан “Ревю дю монде мусулман” унинг миллат олдидаги буюк хизматлари учун номзодини “Тинчлик борасидаги Халқаро Нобель Мукофоти”га тавсия қилган ва буни хорижий мамлакатлардаги жуда кўп матбуот органлари қўллаб-қувватлаб чиққан эди.
У вафот этган 1914 йилнинг 11 сентябрида машҳур Наримон Наримонов ёзади: “Миллат Исмоилбек каби қаҳрамонларини унутса, ўз ҳаётини барбод этажакдир”
У тириклигидаёқ миллатнинг отаси, раҳнамоси деган ном олди. Унинг энг катта хизмати Русия сарҳадида яшаб турган, лекин замоннинг зайли билан бир-биридан узоқ тушган (тўғрироғи, узоқлаштирилган) ва бегоналаниш даражасига етган туркий халқларни бир-бирига танитди. Беҳбудий сўзлари билан айтганда, “Русиядаги бутун турк-татар халқларини жуда оз тарихий муддатда хайр-хўшлик йўли билан яхлит бир миллий оилага бирлаштирмоққа ноил бўлди”. Шарқ халқлари маънавий ҳаётида, хусусан, мактаб-маорифида чинакам инқилоб ясаган, “усули жадид” номи билан тарихга кирган “усули савтия”ни бошлаб берди. ХХ аср Шарқининг энг машҳур, энг тараққийпарвар ҳаракатчилигига жадидчиликка асос солди.

У барча туркий халқларни яхлит, ягона миллат деб билди. Уларни ҳам илм-маърифатда, ҳақ-ҳуқуқда дунёнинг тараққий қилган миллатлари билан тенг, бақамти кўрмоқни орзу қилди. Бутун ақли-вужудини мана шу муқаддас ишга-миллатнинг равнақи ва муҳофазаси йўлига сарф этди. Бу шунчаки мутаассибона бир орзу эмас, замонасининг баланд-пастидан хабардор, тарих ва тақдирини теран англаган, Шарқни ҳам, Ғарбни ҳам баббаравар билган ва баббаравар кўрган бир кишининг аниқ ва режали хатти-ҳаракат эди. Афсуски, унинг бу ишларида айрим “дўстлар”и шаккоклик, кофирпарастлик кўрдилар. Душманлари эса унга сиёсий айб қўйдилар. Туркий қавмларни Русия давлатига қарши бирлаштиришда, ягона турк-татар мамлакати тузишга уринишда айбладилар. Ва бу даъволар машъум 30-йилларда жуда “иш” берди. Унинг номи, унинг хотираси авлодлар қалбидан юлиб олинди. Наслларга ўз халқининг қаттол душмани қилиб кўрсатилди.
Ойни этак билан ёпиб бўлмас экан. Ҳақиқат, қанчалар чуқур кўмилмасин, бир кунмас бир кун юзага чиқар экан. Даврон айланиб, Исмоилбек Гаспринский 80-йилларнинг охиридан яна авлодларга қайта бошлади...
1987 йилда “Звезда Востока” журнали Л.Климовичнинг у ҳақдаги “Маърифат хизматида” мақоласини берди. “Йилдиз” 1989 йилда “Таржимон”нинг мундарижасини эълон қилди. 1990-91 йилларда марҳум С.Гафаровнинг у ҳақдаги монографиясини босиб чиқарди. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”да (1991 йил 15 март) Ш.Турдиевнинг мақоласи чиқди. Булар орасида С.Гафаров тадқиқоти, у тўплаган қимматли материаллар буюк маърифатчининг ҳаёти ва ижод йўлини ўрганишда, айниқса, кутубхоналардан тўла нусхасини топиш деярли мумкин бўлмаган “Таржимон” материллари билан танишишда бирдан бир манба бўлиб турибди.
1991 йилда Симферополда Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 140 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Дунёнинг турли мамлакатларидан уч юзга яқин киши иштирок этди. 90 та маъруза тингланди. Ўзбекистондан файласуф Қ.Хоназаров, адабиётшунос Ш.Турдиев ва камина маъруза билан қатнашдик.

Четда 1950 йилда у ҳақда Бурбил деган киши, докторлик диссертацияси ёзган ва Гамбургда китоб босдирган. Америкалик Эдвард Жеймс Лаззери диссертацияси 1973 йилда “И.Гаспринский ва Русияда мусулмон модернизми” номи билан Вашингтонда босилиб чиққан. 80-йилларда эса Туркияда Нодир Давлат ва Меҳмет Сарой нинг у ҳақдаги монографиялари дунё кўрди. 1991 йилда Тошкентда Э.Аблаевнинг “Исмоил Гаспринский-гуманист, просветитель, педагог” рисоласи босилди. Кейинги тадқиқотлардан бири Хоқон Қримлининг “Қрим татарларида миллий кимлик ва миллий ҳаракатлар (1905-1916)” (Анқара,1996) китобидир.

Davomi: http://info.islom.uz/content/view/1238/855/

 
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Харакат фаоллари » Ismoilbek Gaspirali ((jadidchilik harakati asoschisi))
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:


Copyright MyCorp © 2024