Форма входа

Поиск

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 147

Статистика





Пятница, 17.08.2018, 06:47
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Махмудхўжа Беҳбудий - Жадидлар форуми


[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Харакат фаоллари » Махмудхўжа Беҳбудий (Қисқа биографияси (1-қисм))
Махмудхўжа Беҳбудий
ISAДата: Пятница, 17.08.2007, 08:57 | Сообщение # 1
Рядовой
Группа: Пользователи
Сообщений: 1
Репутация: 0
Статус: Offline
[u]Маҳмудхўжа Беҳбудий
(1875-1919)
[/
u]
Маҳмудхўжа Беҳбудий мелодий 1875 йилнинг 19 январида, ҳижрий 1291 10-зулҳижжа ойида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиқхўжа ўғли туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томондан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1785-1880) Самарқандга келиб қолган.
1894 йилда отаси, имом-хатиблик билан шуғулланиб келган Беҳбудхўжа вафот этади. Ёш Маҳмудхўжа тоғаси қози Муҳаммад Сиддиқнинг тарбия ва қарамоғида ўсиб вояга етади. Араб сарфу наҳвини кичик тоғаси Одилдан ўрганади. 18 ёшидан қозиҳонада мирзолик қила бошлайди. Дарвоқеъ, Беҳбудийнинг мактаб-мадраса ҳаёти ҳақида ҳам маълумотлар ниҳоятда кам. Унинг замондошлари билан бўлган суҳбатлардан аён бўладики, Беҳбудий дастлаб Самарқанд мадрасасида, сўнгроқ Буҳорода яхшигина таҳсил кўрган. Аънанавий мадраса илмини пухта эгаллаган Беҳбудий 1915 йилда этнограф Г.Андреев саволларига жавоб берар экан, мадраса таҳсилини алоҳида тилга олгани маълум (Андреев Г. Самаркандский журнал "Ойна" и его редактор-издатель Махмуд Ходжи Бегбуди, "Туркестанские ведомости" газетаси, 1915, 17 сентябрь). Хуллас, аънанавий таҳсил, сўнг эса ўз устида қунт ва сабот билан ишлаш орқали у шариатнинг юксак мақомлари- қози, муфти даражасигача кўтарилади.

"Одамий эрсанг демагил одамий онийки йўҚ халқ ғамию дин Ғами"
Хазрати Алишер Навоий ромхматуллохи алайх
 
Жадидлар форуми » Инқилобгача бўлган давр » Харакат фаоллари » Махмудхўжа Беҳбудий (Қисқа биографияси (1-қисм))
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:


Copyright MyCorp © 2018