Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Среда, 24.04.2024, 14:40
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Июль » 25
Мустақиллик юртимизга, халқимизга, хар биримизга ўзлигимизни англаш имкониятини, иймон ва эътиқодимизни қайтариб берди. Буюк тарихимизни холисона, янгитдан ўрганиб, янги авлодга бой маданий меросга эга эканлигимизни етказиб бериш имкони туғилди. Шу жумладан, тараққиёт, истиқлол йўлида ўз хаётини аямаган улуғ сиймоларнинг номларини тиклаш ва абадийлаштириш вақти етди. Яқин ўтмишимизга назар ташлаб қисқа, лекин буюк ижтимоий-маданий ходисалар билан катта бир тарихий даврга тенг келадиган, ХIХ аср охири — ХХ аср бошларидаги жараёнларни кўздан кечирсак, ўнлаб закий ва фидойи сиймоларга дуч келамиз. Жадидчилик деб аталган миллий харакат бағрида шаклланиб, шухрат топган бу зотлар билим салохиятлари, жонфидоликлари, инсонийлик хислатлари ва, э ... Давоми »
Просмотров: 1884 | Добавил: jadid | Дата: 25.07.2007 | Комментарии (3)

Абдулла Қодирий (1894—1938) Абдулла Қодирий янги давр ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири, ўзбек миллий романчилик мактабининг тамал тошини қўйган буюк адибдир. У 1894-йил 10-апрелда Тошкентда боғбон оиласида туғилган. 9-10 ёшларида эски усул мактабда тахсил кўради. Сўнг рус-тузем мактабида ўқийди. 17-18 ёшларида бир савдогарга приказчиликка ёлланиб, уч-тўрт йил ишлайди. Сўнг боғбонлик билан тирикчилик ўтказади. Абдулла Қодирий ижоди 1913—1914-йилларда бошланди. У шу йиллари барча илғор фикрли ёшлар қатори жадидчилик харакатига қўшилган ва ўзининг илк асарларида маърифат, миллат тараққиёти ва хурлиги ғояларини тарғиб эта бошлаган. Қодирий дастлаб маърифий шеърлар ёзди. «Ахволимиз», «Миллатимиз», «Тўй» каби шеърлари жадид матбуотида эълон ... Давоми »
Просмотров: 3970 | Добавил: jadid | Дата: 25.07.2007 | Комментарии (0)

Абдурауф Фитрат (1886 - 1938) Фитрат Ўрта Осиё жадидчилик харакатининг машхур вакилларидан, янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан, усули жадид мактабларининг назариётчиси ва амалиётчиси, драматург, носир, шоир ва олим.

Абдурауф Фитрат

1886 йили Бухорода туғилган. Дастлаб эски мактабда, сўнг «Мир Араб» мадрасасида ўқиди. У 18 ёшларига қадар Бухорода яшади. Сўнг хаж қилди. Туркия, Хиндистон, Арабистонда бўлди. Шунингдек, у Марказий Русиянинг Москва, Петербург шахарларига хам саёхат қилади. 1909—1913 йилларда Истанбулдаги «Воизон» мадрасасида ўқийди ва бу ерда «Бухоро таъмими (умумий) маориф» жамиятини тузади. 1913 йили Бухорога қайтиб келди. Шахрисабз ва Қаршида янги мактаблар очди. Қисқа муддатда Бухоро жадидчилик харакатининг етакчи вакилларидан бирига айланди. 1917 йили Феврал воқеаларидан сўнг си ... Давоми »
Просмотров: 5076 | Добавил: jadid | Дата: 25.07.2007 | Комментарии (2)


Абдулла Авлоний
(1874-1934) Янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, халқимизнинг асл фарзанди Абдулла Авлонийдир.

ХОТИРА
Авлоний 1878-йил 12-июлда Тошкентнинг Мерганча махалласида тўқувчи Миравлон ака оиласида таваллуд топди. Аввал Ўқчидаги бошланғич мактабда, сўнг шахар мадрасаларидан бирида тахсил олди. Бироқ кўпроқ мустақил ўқиб-ўрганди, тез орада ўз даврининг саводхон, маърифатпарвар кишисига айланди. Авлоний асримиз бошларида ўлкамизда авж олган жадидчилик харакатининг фаол иштирокчиси сифатида миллат болаларини саводхон қилиш, улардан етук о ... Давоми »
Прикрепления: Картинка 1
Просмотров: 3091 | Добавил: jadid | Дата: 25.07.2007 | Комментарии (1)

Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев (1896-1937) давлат ва сиёсат арбоби, Бухоро жадидчилигининг фаол иштирокчиси, "Ёш бухороликлар" партиясининг рахбарларидан бири бўлган.

Таржимаи холи

Файзулла Хўжаев 1896-йили Бухоро шахрида йирик савдогар оиласида туғилган. У ёшлигида эски мактабни битириб, Бухоро мадрасасида ўқиган. 1907—1912-йилларда Ф.Хўжаев Москвада шахсий ўқитувчилардан таьлим олган. 1913-йилдан жадидлар сафида фаолият кўрсатган ва халқ орасида маьрифат тарқатиш билан шуғулланган. 1917-йилдан у "Ёш бухороликлар" партияси ташкилотчиларидан биридир. Бухоро жадидлари сўл қанотининг инқилобий рухдаги аьзоларидан бўлиб, 1920-йилда амирни тахтдан ағдаришга харакат қилади.

1920-йилда Туркистонда мухойирликда бўлиб, "Ёш бухороликлар" партиясининг Туркистон бюросини ташкил қил ... Давоми »
Просмотров: 2054 | Добавил: jadid | Дата: 25.07.2007 | Комментарии (0)


Copyright MyCorp © 2024