Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 28.03.2024, 21:00
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Июль » 25 » Файзулла Хўжаев
22:00
Файзулла Хўжаев
Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев (1896-1937) давлат ва сиёсат арбоби, Бухоро жадидчилигининг фаол иштирокчиси, "Ёш бухороликлар" партиясининг рахбарларидан бири бўлган.

Таржимаи холи

Файзулла Хўжаев 1896-йили Бухоро шахрида йирик савдогар оиласида туғилган. У ёшлигида эски мактабни битириб, Бухоро мадрасасида ўқиган. 1907—1912-йилларда Ф.Хўжаев Москвада шахсий ўқитувчилардан таьлим олган. 1913-йилдан жадидлар сафида фаолият кўрсатган ва халқ орасида маьрифат тарқатиш билан шуғулланган. 1917-йилдан у "Ёш бухороликлар" партияси ташкилотчиларидан биридир. Бухоро жадидлари сўл қанотининг инқилобий рухдаги аьзоларидан бўлиб, 1920-йилда амирни тахтдан ағдаришга харакат қилади.

1920-йилда Туркистонда мухойирликда бўлиб, "Ёш бухороликлар" партиясининг Туркистон бюросини ташкил қилган. Ф.Хўжаев томонидан тузилган партиянинг дастури шариат асосида бўлиб, халқнинг миллий аньаналари ва ўзига хос хусусиятларини эьтиборга олган холда Бухорода халқ демократик республикасини ташкил етишни мақсад қилиб қўйган эди.

Бухоро амири тахтдан ағдарилгач ва хокимият Ёш бухороликлар қўлига ўтгандан сўнг Ф.Хўжаев хукумат рахбари этиб сайланади. Бу лавозимда у мустақил сиёсат олиб боришга, Россия ва хорижий мамлакатлар билан тенг мулоқот қилишга интилган. 1922-йилда у Германияга чет эл савдо компаниялари ва йирик савдогарлар билан шартнома тузишга борган.

1925-йилда Ф.Хўжаев Ўзбекистон Халқ нозирлари кенгашининг раиси етиб сайланди. У ўз фаолиятида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилувчи тадбирларни амалга оширишга интилди. Ф.Хўжаев совет тузуми томонидан миллий зиёлиларнинг фаолиятини чеклаш сиёсатига қарши чиқди. У узоқ йиллар давомида марказнинг тазйиқи остида ишлашга мажбур бўлди. 1926-йилда жадидчилик тарихига бағишланган "Бухоро инқилоби тарихига материаллар" китоби учун компартия томонидан қаттиқ таьқибга олинди.

Ф.Хўжаев хукумат рахбари сифатида Ўзбекистоннинг халқ хўжалиги (пахтачилик, ирригация, капитал қурилиш, чорвачилик)ни ривожлантиришга, маориф ва маданиятни равнақ топтиришга харакат қилди, бироқ янгича тусдаги мустамлака шароитида бу интилишларнинг бефойда эканини кейинроқ англаб етди.

Ф.Хўжаев 1937-йилда қатағон қилинди ва ўлимга махкум этилди. Қабрининг қаердалиги номаьлум.


Просмотров: 2048 | Добавил: jadid | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024