Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Суббота, 20.04.2024, 12:11
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Июль » 25 » Абдурауф Фитрат
22:29
Абдурауф Фитрат
Абдурауф Фитрат (1886 - 1938) Фитрат Ўрта Осиё жадидчилик харакатининг машхур вакилларидан, янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан, усули жадид мактабларининг назариётчиси ва амалиётчиси, драматург, носир, шоир ва олим.

Абдурауф Фитрат

1886 йили Бухорода туғилган. Дастлаб эски мактабда, сўнг «Мир Араб» мадрасасида ўқиди. У 18 ёшларига қадар Бухорода яшади. Сўнг хаж қилди. Туркия, Хиндистон, Арабистонда бўлди. Шунингдек, у Марказий Русиянинг Москва, Петербург шахарларига хам саёхат қилади. 1909—1913 йилларда Истанбулдаги «Воизон» мадрасасида ўқийди ва бу ерда «Бухоро таъмими (умумий) маориф» жамиятини тузади. 1913 йили Бухорога қайтиб келди. Шахрисабз ва Қаршида янги мактаблар очди. Қисқа муддатда Бухоро жадидчилик харакатининг етакчи вакилларидан бирига айланди. 1917 йили Феврал воқеаларидан сўнг сиёсий фаолият билан шуғулланди. «Ёш Бухоролилар» инқилобий партиясига саркотиб бўлиб сайланди. Самарқандлик илғор ёшларнинг «Хуррият» (1917) газетасида кескин мақолалар билан чиқди. Кўп ўтмай, унга редакторлик қилди. (1917 йил 27-сондан 1918 йил 87-сонигача). Янги Русия Муваққат хукумати билан ўзаро тенглик алоқаларини йўлга қўйиш ишларида фаол қатнашди. Бироқ, бир томондан, амир ва у суянган мутаассиб аъёнлар, иккинчи томондан, чор калониал сиёсатининг большевиклар томонидан ўзгаришсиз қолиши Ёш Бухоролиларнинг мустақиллик ва демократия хақидаги орзулари амалга ошишига йўл бермади. Шу сабабли «большевик балоси» бош кўтарган 1917 йилнинг Октябрини «Юрт қайғуси» деб бахолади. Шунга қарамай, у келажакдан умид узмади. 1917 йилги Туркистон мухториятини сўнгсиз мехр билан қарши олди. У еълон қилинган 27 ноябрни «Миллий лайлатулқадримиз» деб атади. 1918 йил 19-20 февралидан Туркистон мухторияти советлар томонидан қонга ботирилди ва у «Қўқон воқеаси» номи билан тарихга кирди.

Фитрат. Муқаддаматул адаб

Фитрат ўша йили Тошкентга келди. Дастлаб Хадрадаги мактабда, май-июн ойларидан Туркистон мусулмон дорулфунуни қошида ташкил топган дорулмуаллиминда тил ва адабиётдан дарс берди. 1919-20 йилларда Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасида таржимонлик қилди. Фитратнинг Тошкентдаги энг йирик ишларидан бири «Чиғатой гурунги» жамиятини ташкил этиши бўлди. Жамият ўзбек тили ва адабиётинигина эмас, умуман ўзбек маданиятининг шаклланиш ва тараққиёт тарихини янги, замонавий илм асосида ўрганишга асос солди. Фитрат 1920 йил 9 апрелида «Тонг» журналининг 1-сонини босмадан чиқарди. Журналда «Чиғатой гурунги» аъзоларининг деярли барчаси иштирок етди. Афсуски, унинг 3-сони чиқиб, тўхтаб қолди.

Фитратнинг тил дарсликларидан Нахв (синтаксис)

1920 йили Фитрат Бухорога келади. 1921 йилдан халқ маорифи нозири, яна бир йил ўтгач, Хорижия нозири, халқ хўжалиги йиғилишининг раиси, жумхурият МИК ўринбосари. Халқ нозирлари шўросининг муовини, Хукумат план ва смета ташкилий хайъатининг раиси, БХШЙ Мехнат кенгашининг Президиум аъзоси вазифаларини олиб боради. Жумхурият ижтимоий-маданий хаётининг хамма масалаларида фаол иштирок этади. Унинг ташаббуси билан 1921 йили Бухорода Шарқ мусиқа мактаби очилади. 1923-24 йилларда Фитрат Москвадаги собиқ Шарқ тиллари (1921 йилдан Шарқшунослик илмий тадқиқот) институтида ишлади, илм билан шуғулланди. Ленинград Давлат университетининг Шарқ факултетида Шарқ халқлари тили, адабиёти, маданиятидан маърузалар ўқиди, профессорликка сайланди. Фитрат Ўзбекистонга 1927 йили қайтиб келди. Самарқандда янги ташкил топган Олий педагогика институти (хозирги СамДУ)да иш бошлади. У ўз хаёти давомида юзлаб янговор мақолалар, ўнлаб ижтимоий-сиёсий рисолалар яратди. Биргина Туркистон матбуоти эмас, Афғонистон, Хиндистон, Туркия, Кавказ, Волгабўйи матбуотида фаол иштирок этди.

Фитрат. Мунозара. Истанбул.

1930 йилдан унга сиёсий айб қўйила бошланди. 1937 йил 24 апрелда хибсга олинди ва бир ярим йиллик қийноқлардан сўнг 1938 йил 4 октябрида отиб ўлдирилди.

1909 йили «Мунозара» (Хиндистонда бир фаранги ила Бухороли мударриснинг бир неча масалалар хам усули жадида хусусида қилган мунозараси") асари Истанбулда чоп этилди. 1911 йили «Сайха» шеърий тўплами, 1912 йили «Сайёх хинди» («Баёноти сайёхи хинди») босилиб чиқди. «Рахбари наёт» (1915), «Оила» (1916), «Бегиён» (1916), «Мавлуди шариф» (1916), «Або Муслим» каби асарлари нашр этилди.

Фитрат усули жадид мактаблари учун янги дарсликлар хам ёзди. «Ўқу» (1917, Боку) китоби, Шокирён Рахимий ва Қаюм Рамазон билан хаммуаллифликда ёзилган «Она тили» (1918) дарслиги, «Чўзғилар» («Унлилар»), «Битим йўллари» (1919), «Бедил» (1923, 1924) «Ўзбек тили қоидалари», Сарф (1-китоб), Нахв (2-китоб) (1925), Сарфи забони тожик (1925), «Адабиёт қоидалари» (1926) каби дарслик-қўлланмалари шулар жумласидандир.

Фитрат дарсликларидан Ўқув, 1917.

Фитрат ўзбек драматурги сифатида «Ўғизхон», «Темур сағанаси» «Чин севиш» (1920), «Хинд ихтилолчилари» (1923) «Абулфайзхон» (1924), «Шайтоннинг тангрига исёни» (1924), «Арслон» (1926) каби асарларини яратди.

Айни пайтда, унинг ўз ахамиятини бугунги кунгача сақлаб келаётган «Энг эски туркий адабиёт намуналари» (матн, тадқиқот, изохлар, 1927), «Ўзбек адабиёти намуналари» (матн, тадқиқот, изохлар, 1929), «Шарқ шахмати» (1928), «Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи» (1927), «Форс шоири Умар Хайём» (1929) каби кўплаб тадқиқотлари еълон қилинди.

Адабиёт назариясига оид «Шеър ва шоирлиқ» (1919), «Адабиёт қоидалари» (1926), «Санъатнинг маншаъи» (1926), «Аруз хақида» (1936) асарлари билан ўзбек адабий-эстетик тафаккурини янги босқичга кўтарди. Юсуф Хос Хойибдан Машрабга қадар бўлган мумтоз адабиёт намоёндалари хақида чуқур назарий мақолалар (30дан ортиқ) ёзди.

Ватан ва миллат мустақиллиги, илм-фан ривожи, таълим-тарбия равнақи каби масалалар Фитрат асарларининг лейтмотивини белгилайди.

Фитрат асарлари у хаётлик пайтидаёқ юксак бахо олган, бошқа тилларга таржима қилинган. Уни қайта «танитиш» 80-йилларнинг иккинчи ярмида бошланди. ЎзМУ профессори Б. Қосимов 1994 йили «Фитрат» монографиясини еълон қилди. Х. Болтабоев «20 аср ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси» (Т., 1996), И. Ғаниев «Фитрат драмалари поэтикаси» (Т., 1998) мавзуларида докторлик диссертатсияларини химоя қилдилар. Унинг ижодий мероси Б. Эргашев, Д. Тошқўзиев каби файласуфлар, хуқуқшунослар томонидан хам ўрганилмоқда.

Фитрат номида Тошкент ва Бухорода кўчалар, мактаблар бор. Туғилган шахрида ёдгорлик музейи очилган, хиёбон барпо этилган, 1996 йили таваллудининг 110 йиллиги мамлакат миқёсида нишонланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра Навоий мукофоти ва Мустақиллик ордени билан тақдирланди.


Просмотров: 5076 | Добавил: jadid | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 2
2 Saidnosir  
0
"Sho'rolarni Turkistondan quvmoq Yer yuzini o'z qora qanotlari ostiga olg'on bir alvastini yo'q etmoq, cho'chqani masjiddan haydamoq, Qur'onni hayvon tepkisidan qutqarmoq, demakdir"

Abdurauf Fitrat

1 Saidnosir  
0
Fitrat Qur'on talqini asosida mamlakat rivojining yahlit konsepsiyasini yoritib beradi.U barchani birlashishga va sanoatni rivojlantirish uchun mablag'larni birlashtirishga chaqiradi:"Dini mubiynimiz islom har xususda ittifoq va birlikni amr etgan". Buning asosiy shart-sharoiti esa, uning fikricha, bolalarni tadbirkorlik va boshqa fanlarga o'rgatish lozim.Zero, Qur'onda aytilgandek, "Bilmaganlar bilganlarga tenglasha olmaydilar"

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024