Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Четверг, 28.03.2024, 11:12
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Июль » 25 » Абдулла Қодирий
22:46
Абдулла Қодирий
Абдулла Қодирий (1894—1938) Абдулла Қодирий янги давр ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири, ўзбек миллий романчилик мактабининг тамал тошини қўйган буюк адибдир. У 1894-йил 10-апрелда Тошкентда боғбон оиласида туғилган. 9-10 ёшларида эски усул мактабда тахсил кўради. Сўнг рус-тузем мактабида ўқийди. 17-18 ёшларида бир савдогарга приказчиликка ёлланиб, уч-тўрт йил ишлайди. Сўнг боғбонлик билан тирикчилик ўтказади. Абдулла Қодирий ижоди 1913—1914-йилларда бошланди. У шу йиллари барча илғор фикрли ёшлар қатори жадидчилик харакатига қўшилган ва ўзининг илк асарларида маърифат, миллат тараққиёти ва хурлиги ғояларини тарғиб эта бошлаган. Қодирий дастлаб маърифий шеърлар ёзди. «Ахволимиз», «Миллатимиз», «Тўй» каби шеърлари жадид матбуотида эълон қилинади. 1915-йили у Бехбудийнинг «Падаркуш» фожиаси таъсирида «Бахтсиз куёв» пьесасини ёзади. Сўнг ўзи «миллий рўмон» деб атаган «Ювонбоз» хикоясини яратади. Бу асарлар хам аввало маърифатпарварлик қарашлари махсули бўлиб, жамиятдаги чиркин иллатлар ва қолоқ урф-одатларни кескин танқид қилишга йўналтирилган.

1916-йилда ёзилган «Улоқда» хикояси А.Қодирий ижодида бадиий изланишлар ривожини кўрсатадиган мухим ходисалардандир. 1917-йил феврал ва октябр воқеаларидан кейин А.Қодирий хаётида хам, ижодида хам ўзгаришлар рўй берди. У шўро идораларида ишлади. «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида адабий ходим, «Муштум» журнали ташкилотчиларидан бўлди. Москвада В.Брусов номидаги журналистлар институтида тахсил олди. А.Қодирий 1925—1926-йилларда «Ўтган кунлар» романини эълон қилади. Бу тўлақонли реалистик илк ўзбек романи бўлиб, Қодирийнинг жадидона сиёсий қарашлари юксак бадиий ифодасини топган асар эди. 1928-йили ёзувчи «Мехробдан чаён» романини эълон қилди. Бу роман хам адибга катта шухрат келтирди. Бундан ташқари, А.Қодирий «Обид кетмон» қиссасининг, «Тошпўлат тажанг нима дейди?», «Калвак махзумнинг хотира дафтаридан» туркум сатирик хикояларининг, рус ва ғарб адабиётидан ўгирилган қатор таржималарнинг хам муаллифидир.

Абдулла Қодирий 1937-йил сўнгларида хибсга олиниб, 1938-йил 4-октабрда Тошкентда Бўзсув бўйида қатл этилади.

1991 йили Ўзбекистон мустақилликка эришиши биланоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра Абдулла Қодирийга Навоий номидаги Давлат мукофоти берилди. 1994 йили адиб «Мустақиллик» ордени билан тақдирланди. Шу йили Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Тошкент Маданият институтига, Тошкентдаги маданият ва истирохат боғига, катта кўчалардан бирига, Халқ меъроси нашриётига хамда кўплаб маданият муассасаларига Абдулла Қодирий номи берилган.



Просмотров: 3961 | Добавил: jadid | Рейтинг: 3.4/5
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024