Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Пятница, 29.03.2024, 16:30
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2007 » Июль » 25 » Азиз мехмонлар!...
23:03
Азиз мехмонлар!...
Мустақиллик юртимизга, халқимизга, хар биримизга ўзлигимизни англаш имкониятини, иймон ва эътиқодимизни қайтариб берди. Буюк тарихимизни холисона, янгитдан ўрганиб, янги авлодга бой маданий меросга эга эканлигимизни етказиб бериш имкони туғилди. Шу жумладан, тараққиёт, истиқлол йўлида ўз хаётини аямаган улуғ сиймоларнинг номларини тиклаш ва абадийлаштириш вақти етди. Яқин ўтмишимизга назар ташлаб қисқа, лекин буюк ижтимоий-маданий ходисалар билан катта бир тарихий даврга тенг келадиган, ХIХ аср охири — ХХ аср бошларидаги жараёнларни кўздан кечирсак, ўнлаб закий ва фидойи сиймоларга дуч келамиз. Жадидчилик деб аталган миллий харакат бағрида шаклланиб, шухрат топган бу зотлар билим салохиятлари, жонфидоликлари, инсонийлик хислатлари ва, энг мухими, ижтимоий-маънавий, сиёсий ғоялари билан тарихимиз солномаларидан абадий жой олдилар. Туркистон чор Россияси томонидан забт этилиб, мустабид тузум орқали таназзулга юз тутганлиги, халқнинг оғир иқтисодий ахволи, жахоннинг тараққий этган мамлакатларидан иқтисодий жихатдан орқада қолиши, маданий қолоқлик, ижтимоий онгдаги турғунлик, миллий қадриятларнинг топталганлиги жадидларни жахон тажрибасидан фойдаланиб, тезликда бу холатдан чиқиш йўлларини излаб топишга чорлади. Маърифатчиликдан бошланган жадидчилик 1917 йилга келиб кучли сиёсий харакатга айланди. Жадидларнинг орзу-умидлари, хатти-харакатлари, беаёв курашларининг натижаси — Туркистон Мухториятининг ташкил этилиши бўлди. Унинг болшевиклар томонидан тор-мор этилиши миллий ривожланиш мустабид тузум манфаатларига мос келмаслигидан, қизил империя сиёсати мамлакатдан фақат мустамлака, хом ашё базаси сифатида фойдаланиш эканлигидан далолат берарди. Шунинг учун миллатимиз жадидлари бирма-бир махв этилди, уларнинг азиз номларини халқ хотирасидан ўчиришга харакат қилинди. Лекин халқ уларни унутмади. Уларнинг орзу-умидлари 1991 йилда амалга ошди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мустақилликка эришилган кунданоқ истиқлол йўлида жонини фидо қилган қахрамонлар номлари орасида жадидлар номини алохида эхтиром билан тилга олди. Юртбошимиз Махмудхўжа Бехбудий, Мунаввар қори, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир сингари халқимизнинг эркин ва озодлиги йўлида жонини тиккан минглаб миллатимиз фидойиларининг хотираларини тиклаш учун, аввало, уларга ўхшаб фидойи бўлиш керак, дедилар, чунки мустақилликни мустахкамлаш бизнинг қўлимизда, ёш, баркамол авлод қўлида ва "маърифатпарварлик биз учун бугун хам ўз ахамиятини йўқотгани йўқ, йўқотмайди хам". Бу сайтда тақдим этилаётган маълумотлар ёш авлод, ўқувчи, ўқитувчи ва кенг жамоатчиликни Туркистон, Бухоро ва Хоразм жадидчилик харакатининг энг йирик вакиллари билан таништиради. Ушбу сайт катта ишнинг бир дебочаси, чунки миллат фидойиларининг сони бу ерда берилган 20 та исм билан чекланмайди, албатта. Лекин берилган биографик маълумотлар ва рассомлар чизган портретлар Ватан туйғуси билан яшаган, миллий ғоя асосида фаолият кўрсатган ва истиқлолга интилган миллат фидойилари хақидаги тасаввурларни кенгайтиради ва миллий ғурур, ватанпарварлик хиссиётларини кучайтиради, деб ишонамиз.
Просмотров: 1880 | Добавил: jadid | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 3
3 jadid  
0
Ассаламу алайкум!
Бу сайтни яратиш фикри сиз айтган ислом.уз форумидаги мунозара - музокаралар натижасида туғилган ва каминанинг харакат қилиши учун кучли туртки бўлди. Шунинг учун бу сайт таъсисчилари хам ислом.уз форуми аъзолари дейиш мумкин...
бу сайтнинг ривожланиши учун хар биримиз ўз хиссамизни қўшсак мақсадга мувофиқ бўлади... таклифларни албатта инобатга оламиз...
Фикр мулохазалар юритиш - жуда яхши фикр, чунки бундан буён, яъни кўпчилик эшитган бўлса керак - "одамлар орасида" газетаси ёпилганидан кейин биз биродарлар бир-биримизга суянишимиз керак... ва жадидлар сингари янги фикр, янги ғоялар билан олға юришимиз керак...

етарлича билимим бўлмагани сабабли сайтни ўзбек тилига ўгиришга қийналяпман...


2 Saidnosir  
0
Assalomu alaykum!
Sayt ochilganidan xursandman, muhimi ish boshlandi, qolgan xato-kamchiliklar vaqti soati bilan bartaraf etiladi, degan umiddaman.E'tirozlarim:sayt o'zbek tilida bo'lsa, kirildagi G', H, Q harflari to'g'irlansa, o'qishga qulay bo'lardi.
Taklifim:saytdagi ma'lumotlar boshqa saytlardan, yoki bitta kitobdan qisqacha olinmay, barcha ma'lumotlar mukammal tarzda yaratilsa, ya'ni to'liq ma'lumot bo'lsa.
Ilhomiddinning takliflarini ham qo'llab-quvvatlayman.

1 Ilhomiddin  
0
Ассалому алайкум!
Энг аввало мазкур сайт муассислари, таъсисчилари хакида билишни истардим.
Жадидлар харакати хусусида каминада хам кизикиш йук эмас.
Ушбу маслани ислом.уз форум ахли уртасида кутаргандим. Купчилик кизикиш ва таклифлар билдириди. Эътирозлар булмади. Шунингдек, Шайх Хазратларига хам ушбу масала юзасидан савол билан мурожаат килганимда, жадидларнинг асосий максади динимиз булмаганлиги учун, бошка сайтларга мурожаат этишни таклиф этдилар.

Менимча, ушбу сайтдан керакли, фойдали маълумотлар олиш билан бирга узаро фикр-мулохаза юритиш мумкин булади, иншаОллох.

Илк таклифим- маколаларни ёзишда холислик билан ёндашишга янада кучлирок ахамият бериш билан бирга уларнинг уз давридаги фаолиятларини ёртиб бориш зарур булади.


Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024