Форма входа

Категории раздела

Мои статьи [10]

Поиск

Наш опрос

Бу сайтни қандай бахолайсиз?
Всего ответов: 159

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Пятница, 29.03.2024, 04:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Жадидлар харакати
Главная | Регистрация | Вход
Каталог статей


Главная » Статьи » Мои статьи

Жадидчилик харакати (Ўзбекистон тарихи)
XIX аср охири- ХХ асрнинг бошларида сиёсий, маданий, иқтисодий жихатдан инқироз холатига тушиб қолган мусламлака туфайли ривожланиш паст даражада бўлган ўлкада Туркистон зиёлилари чор Россиясининг мустамлакачилик зулмидан қутулиш, ўз миллий давлатчилигини тузиш, иқтисодий ва маданий тараққиётга йўл очиш, халққа зиё тарқатиш чораларини кўрди. Бу борада жадидчилик харакати катта рол ўйнади.
Жадидчилик рус мустамлакачилигига қарши миллий демократик харакат бўлиб, у ўша давр Туркистондаги қолоқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароитда яшаётган халқларни маърифатлаштириш, жамият хаётида ижтимоий ва маданий ислохотлар ўтказиш, пировардида миллий мустақиллик ғояларини хаётга тадбиқ этиш мақсадини ўз олдига қўйган эди.
Туркистонда жадидчилик ғоялари XIX асрнинг 90-йилларидан ёйила бошлади. Бу харакат ХХ асрнинг 30-йиллари охирларигача ўлка ижтимоий-сиёсий хаётида мухим рол ўйнади. Бугунги кунда республикамиз тарихчи олимлари жадидчилик харакатида қуйидаги учта босқични фарқлашмоқда: 1) ХIХ аср охирларидан 1915 йилгача-маърифатчилик; 2) 1915 йилдан – 1918 йил февралигача-мухториятчилик; 3) 1918 йил февралидан - 20-йиллар охирларигача мустабид советлар давридаги фаолияти.
Жадидчилик Россияга қарам бўлган мусулмон халқлари орасида дастлаб Қримда XIX асрнинг 80-йилларида пайдо бўлди. Унинг асосчиси диний-дунёвий илмларни чуқур эгаллаган Исмоилбек Гаспрали (1851-1914) бўлди. Исмоилбек 1884 йилда жадид мактаби ташкил этиб, 40 кунда 12 боланинг саводини чиқаради. Унинг ўқитиш усули «усули савтия», яъни «янги усул» номи билан шухрат қозонди. «Жадид» арабча сўз бўлиб, «янги» деган маънони билдиради. Исмоилбек ғояларини қабул қилган янгилик тарафдорлари «жадидлар», унинг ғоялари эса «жадидчилик» номини олди. Исмоилбек Гаспрали дарслик яратади, ўзининг «Таржимон» (1883-1914) газетасини ташкил этиб, жадидчиликни туркий халқлар орасида кенг тарғиб қилади. Бу газета Тошкент ва бошқа шахарларга хам тез ёйилади.
И. Гаспрали 1893 йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлди. Бухорода амир Абдулахадни жадид мактаби очишга кўндиради. Бу мактабга «Музаффария» номи берилади. 1898 йилда Тўқмоқда (Қирғизистон) хам шундай мактаб очилди. 1899 йилда Андижонда Шамсуддин домла, 1901 йилда Қўқонда Салохиддин домла, Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов ва Самарқандда Абдуқодир Шакурийлар биринчи бўлиб жадид мактабларини очадилар. Жадидчилик харакатининг йирик намояндалари жадид мактаблари учун дарсликлар хам яратганлар. Хусусан, Саидрасул Азизийнинг «Устози аввал» (1903), Мунавварқорининг «Адиби аввал» (1907), Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» (1912) дарсликлари алохида эътиборга моликдир.
Жадидларнинг халқ маърифати учун кураш дастури уч асосий йўналишдан иборат бўлган:
1. Янги усул мактаблари тармоғини кенгайтириш.
2. Умидли, иқтидорли ёшларни чет элга ўқишга юбориш.
3. Турли маърифий жамиятлар тузиш хамда зиёлиларнинг кучли фирқасини ташкил этишга қаратилган газеталарни чоп этиш.
Шу дастурни амалга ошириш борасида Махмудхўжа Бехбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Абдулла Авлоний, Абдулхамид Чўлпон ва бошқа зиёлилар жонбозлик кўрсатишди. Янгича ўқитиш мусулмон болаларига қисқа вақт ичида дунёвий, диний таълим бериш дастури асосида олиб борилди. Бу дастурга кўра мактабларда ўқитиш тизими икки босқичдан иборат бўлган. Биринчи босқич ибтидоий қисм деб аталиб, унинг тахсил муддати 4 йил бўлган. Биринчи босқични тугатган шогирд эски мактабда 10 йил ўқигандан кўра яхшироқ савод чиқарган. Иккинчи босқични муваффақиятли тугатган шогирд арабча, форсча, туркий тилда бемалол сўзлашиб, русчада эркин гаплаша олар эдилар.
Жадидларнинг халқаро алоқалари жуда кенг қамровли бўлган. Улар Россия, Туркия, Миср ва бошқа мамлакатлардаги жадидчилик оқимлари дастурларидан хабардор бўлганлар, ўзаро сафарлар, мулоқотлар орқали тажриба алмашганлар. 1905-1906 йилги Россиядаги инқилобий харакатлар Туркистонга хам ўз таъсирини кўрсатди. Фаол кучлар жипслаша бошладилар ва жадидлар маърифатчилик фаолиятини жадаллаштирдилар. Бу фақатгина мактабларда эмас, балки жонли матбуотчилик фаолияти, жумладан, рўзномаларнинг кўплаб вужудга келишида хам кўринди. Чунончи, 1906 йилда Исмоил Обидовнинг мухаррирлигида «Тараққий», шу йили Мунавварқори мухаррирлигида «Хуршид», 1907-1908 йилларда Абдулла Авлоний мухаррирлигида «Шухрат», Ахмаджон Бектемиров мухаррирлигида «Осиё» рўзномалари чоп этилди.
Лекин тез орада чор маъмурияти ашаддий шовинист Н.П. Остроумов билдиришномасига асосланиб, бу рўзномаларни ман этди.
Маърифатчиликнинг янги тўлқинида 1913-1915 йилларда «Самарқанд», «Садои Туркистон», «Садои Фарғона», «Бухорои шариф», «Турон», 1917 йилда эса «Эл байроғи», «Кенгаш», «Хуррият», «Улуғ Туркистон» газеталари, «Ойина» журнали каби оммавий ахборот воситалари хам пайдо бўлди.
Жадидчилик Столипин реакциясидан сўнг яширин тусга ўтди. Чунончи, Тошкент полицияси махкамасига етказишича, махфий гурухлардан бирини ўқитувчи Ахмаджонов бошқарган ва у, асосан, миллий зиёлилар хамда ўқувчи ёшлар вакилларидан таркиб топган. Қўқондаги махфий гурух 50 кишидан иборат бўлган. Андижондаги жадидларнинг яширин ташкилоти «Тараққийпарвар» деб аталиб, махфий ишлар бўйича полиция бўлимининг маълумотларига қараганда, унинг рахбарларидан бири Убайдулла Хўжаев бўлган. Шунингдек, подшо айғоқчилари 1909-1916 йиллар давомида мударрис ва мактаб ўқитувчиларининг ўлкани бошқаришда ислохотлар ўтказиш кераклиги хақида тарғиботлар олиб бораётганликларини бир неча маротаба хукуматга етказганлар.
Россия Феврал демократик инқилоби арафасида Туркистон жадидчилиги етук сиёсий харакатга айланди. Агар Биринчи Жахон урушидан кейин жадидлар парламентар монархия учун курашган бўлсалар, Феврал инқилобидан кейин Туркистон жадидларининг «тараққийпарварлар» оқимини ташкил қилган радикал қисми анча кенг қамровли, бир қатор сиёсий талабларни илгари сурди. Улар қаторига махаллий ахоли хуқуқларини кенгайтириш томон ўлкани бошқариш юзасидан асосли ислохотлар ўтказиш, ўлкага Давлат Думасидан ахоли сонига қараб ўрин бериш, асосий демократик эркинликлар, аввало, миллий матбуот эркинлигини таъминлаш, чоризмни конституцион тузум билан алмаштириш кабилар киради. Россиядаги Феврал демократик инқилоби Россияда янги давлат тузуми ўрнатилгандан сўнг федератив давлат шаклида мухторият олишга умид боғлаган жадидларни рухлантириб юборди. Айни пайтда, миллий сиёсий партиялар ва ташкилотлар, жумладан, жадидлар томонидан «Шўрои Исломия», «Иттифоқи муслимин», «Турон» каби бир қатор ташкилотлар тузилди. Бу пайтга келганда жадидлар туб ерли ахоли ижтимоий таркибининг турли қатламларини ўз ортларидан эргаштира олдилар, улар онгида мусулмонлар бирлигини мустахкамлаш, жипслаштириш хиссини уйғотдилар. Аммо улар тез кунларда тушундиларки, Россиядаги Муваққат хукумат ва унинг Туркистон Қўмитаси хам ўлкада аввалгидек мустамлакачилик сиёсатини давом эттириш йўлини тутмоқда. Чунончи, бу сиёсат Таъсис мажлисини чақиришга тайёргарликда яққол намоён бўлди. Шу вақтдан жадидлар учун мустақиллик ва мухторият ё хаёт, ё мамот муаммосига айланди ва жадал сиёсий жанглар бошланди. Улар хукуматнинг мустамлакачилик сиёсатини қаттиқ танқид остига олдилар ва Туркистоннинг Россия Демократик Федератив Республикаси таркибида миллий-худудий мухторият олиш учун астойдил харакат қилишга киришдилар. Жадидларнинг дастурий хужжатларида диққат-эътибор миллий-худудий мухториятнинг асосий тамойилларини амалга ошириш механизмлари-Туркистон Федератив Республикаси имкониятларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича, қонунлар чиқаришни амалга ошириш учун чақирилган мустақил ваколатли ўлка хокимиятининг олий органлари, бошқаруви ва суди механизмларини ишлаб чиқиш, ўз давлат тузилишини барпо этишга қаратилди. Бошқарувнинг пойдевори сифатида республика шакли танлаб олинди. Демократик хуқуқ ва эркинликлар берилган ва конституцион жихатдан кафолатланиши лозим бўлган демократик жамиятни шакллантириш-устувор мақсад қилиб белгиланди. Туркистон жадидлари давлат мустақиллиги хақидаги ўз ғояларини хаётга татбиқ этишни мамлакатдаги турли ижтимоий кучлар ўртасида тинчлик ва келишувчилик, демократик асосда шакллантирилган Россия Таъсис мажлисини чақириш билан боғланганликлари хам диққатга сазовор. 1917 йил июлда «Шўрои исломия»дан «Шўрои Уламо» ташкилоти ажралиб чиқди. Аммо Таъсис мажлисида ўрин олиш масаласининг мухимлигини англаш, бу икки оқимнинг кейинчалик қўшилишига ва «Турк Адами марказияти» номи билан аталувчи ягона Туркистон Федералистлари партиясининг ташкил этилишига олиб келди.
Бироқ Туркистондаги октябр воқеалари ва большевикларнинг зўравонлик билан хокимиятни эгаллаши уларга ўз мақсадларини охиригача амалга оширишларига имкон бермади. Шунга қарамай, улар Петроградда тузилган Ленин бошчилигидаги большевиклар хокимиятининг «Россия халқлари Декларацияси» (1917 йил 2 ноябр), «Россия ва шарқнинг барча мусулмон мехнаткашларига» Мурожаатнома (1917 йил 20 ноябр), хужжатларда кўрсатилган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши тўғрисидаги хуқуқлардан фойдаланиб, Туркистон мухторияти хукуматини эълон қилдилар. Уч ойгина яшаган бу мухтор республика тугатилиши оқибатида жадидлар таъқибга учрадилар. Мунавварқори Абдурашидхоновнинг гувохлик беришича, «Иттиходи тараққий» (1917-1920), «Миллий иттиход» (1920-1925), «Миллий истиқлол» (1925-1929) ва «Туркистон Миллий Бирлиги» (1921-1923) (раиси Ахмад Закий Валидий) махфий ташкилотлари ўлкада хокимиятни қўлга олиш мақсадида фаолият юритган.
Совет даврида жадидлардан чиққан миллий зиёлилар совет органларида фаолият кўрсатдилар ва ўз фаолиятлари билан халқ таълими санъатини ривожлантиришга маърифий ишларни тараққий эттиришга харакат қилдилар. Жадидларнинг айрим қисми мустабид тузумнинг сиёсатига кўникмай хорижга ўтиб кетдилар, муайян қисми эса истиқлолчилар харакатига қўшилиб кетдилар. Истиқлолчилик харакатига ғоявий рахнамолик қилиш, айниқса, совет органларида ишлаб, миллий мустақиллик ғояларини тарғиб қилишдаги саъй-харакатлари жадидларнинг советлар томонидан 1929, 1937-1938 йилларда оммавий қирғин қилинишига олиб келди.
Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида жадидчилик харакати Туркистондаги каби XIX аср охири-ХХ аср бошларида шаклланган бўлса хам бу худудлардаги тарихий шароит ундаги жадидчилик харакатига хам ўзига хос хусусиятлар бахш этди. Бухоро ва Хива жадидлари дастлаб амир ва хон хукмронлигини чеклаш, мавжуд тузум шароитида ислохотлар ўтказиб, жамият тараққиёти ва миллий мустақилликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган бўлсалар, кейинчалик хон ва амир якка хукмронлиги хар қандай тараққиётга тўсиқ эканлигини тушуниб етдилар. Чунки 1917 йилда Хивада Асфандиёрхон рухсати билан тузилган ёш хиваликлардан иборат мажлис ва нозирлар кенгаши, уларнинг тақиқланиши ва Жунаидхон давридаги ёш хиваликларнинг қаттиқ таъқиб қилиниши; Бухоро амири Саид Олимхоннинг ўзи қабул қилган ислохотлар ўтказиш хақидаги фармонини бекор қилиши ва 1918-1920 йилларда ёш бухороликларнинг қувғинга учраши шунга олиб келган. Бухоро ва Хоразм Халқ Республикаларида жадидлар хукумат органларида рахбар лавозимларида ишлаб мамлакатни тараққий қилдириш ва мустақилликни сақлаб қолишга интилдилар (1920-1924). Бироқ совет режими аввал Бухоро ва Хоразм давлатлари мавжудлигига чек қуйган бўлса, кейинчалик барча жадид намоёндаларини жисмонан махв қилди.
Умуман олганда, аср бошида юзага келган жадидчилик харакати Туркистон халқларининг миллий озодлик, мустақиллик учун дастлаб чор Россияси, сўнгра совет мустамлакачилигига қарши курашда мухим ўрин тутади.


Категория: Мои статьи | Добавил: jadid (28.07.2007)
Просмотров: 20650 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 3.3/19
Всего комментариев: 1
1 jXvbtmACw  
0
Effects of TNF antagonists on sperm characteristics in patients with spondyloarthritis <a href=http://propecias.buzz>propecia vs generic finasteride</a>

Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024