Ваалайкум салам.
Жадидларнинг ғоялари, хаёллари, орзу умидлари, армонлари уларнинг, яъни жадидларнинг "Жадидчилик адабиёти"да ёрқин намоён бўлади. Улар ёзган романлар, ғазаллари, шеърлари, қўйган пьесалари...
Хамза Хакимзода Ниёзий ўз миллатининг иложсизлигидан қайғуриб ёзади:
Яхши холин йўқотган, оқибатсиз Туркистон,
Истиқболин ушотган, офиятсиз Туркистон,
Ўз жисмига ўқ отган, хамиятсиз Туркистон,
Зиллат лойига ботган, эй ғайратсиз Туркистон!
Зулмат тоши ёғилса-да, кўзи очулмаз,
Рухсиз тандир, ханжар урса қони сочулмаз. Хамза хар бир инсон ўз юртида яшаб, ўз халқи учун жонини фидо қилиши керак деган ва у учун энг хамиятли инсон ўз халқи учун яшовчи инсон бўлган.
Миллат деган кимса суймас дунёни,
Мол ила, жон ила бўлур қурбони,
Ёш ўрнига оқар кўзидан қони,
Миллат йўлида кетар бўлса боши,
Миллат тараққийси ўлгай талоши,
Миллат деган кимса ўзгани суймас,
Миллат ўтидан бошқа ўтга куймас,
Хар дамда бинг жафо келса-да туймас,
Миллат йўлида кетар бўлса боши,
Миллат тараққийси ўлгай талоши.
Яна Махмудхўжа Бехбудийнинг машхур сўзларини кўпчилик билади: "Хақ олинар, берилмас". Яъни, мустақилликни кутиб ўтирсак, хеч ким бизга шундоққина бериб қўйишмайди, унга эришиш учун курашмоқ керакдур, демоқчи...
Авлонийнинг миллатга хитоби:
Кўзингни оч, эй миллат, кўп замон ғофил ётдинг,
Умринг ўтди ётмоқда, қайғуга тоза ботдинг.