...Уларнинг жисмлари ҳибсда. Руҳлари эса озодликда. Ҳозир ўқлар узилади. Бедор юраклар уришдан тўхтайди. Жисм ҳаёт чоғида агар юрак фақат қон ҳайдаш билан банд бўлган бўлса, жон чиқиши билан у ҳам ўлар. Агар юрак эл ғамида, инсонлар ғамида яшаган бўлса, бир ўқ тегиши нима экан, қийма-қийма қилиниб зарралари олам аро сочиб юборилса ҳам ўлмайди, яшайверади...
1938 - мелодий, ўктабр ойининг тўртинчиси, куз кунларининг бири, қуёш аллақачон ботган, аммо теваракдан шом азони эшитилмайдир. Шаҳар марказидаги бу донгдор бино атрофида масжид йўқ. Нари маҳаллалардаги омон қолган масжидлардан қўрқибгина, титрабгина чиққан азон чақириғи тўрт-беш хонадон деворидан аранг ошиб ўтишга қурби етади. Донгдор бинода гуноҳлари нима
...
Давоми »