Чўлпон XX аср ўзбек шеъриятининг энг йирик вакили. У ўткир шеърияти, юксак таржималари, кучли драмалари, мумтоз романи ва куюнчаклик билан ёзилган публицистик мақолалари ҳамда жанговар ижтимой фаолияти билан ўзбек адабиёти, ўзбек маданияти ва ўзбек миллий тафаккури ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Адабиётга маърифатпарвар сифатида кириб келган Чўлпон озодлик, тенглик, адолат, мустақилликнинг қўрқмас куйчиси ва зулм, ёвузлик, босқинчилик, талончиликнинг ашаддий душмани сифатида шуҳрат қозонди, ҳатто, «чўлпончилик» деган йўналишнинг сардорига айланди (совет мафкурачилари «чўлпончилик» иборасини аслида салбий, яъни «миллатчилик» маъносида қўллаган, ҳақиқатда эса у миллатпарварлик, адолатпарварлик тушунчасини ифодалаган). Чўл
... Давоми »